1

Сирдарёда 24 ёшли қизнинг қотили маҳалла фуқаролар йиғини котиби бўлиб чиқди

ЖИНОЯТ 05.06.2018, 11:12
Сирдарёда 24 ёшли қизнинг қотили маҳалла фуқаролар йиғини котиби бўлиб чиқди

3 июнь куни Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, туманда яшаган М.Н. исмли қизнинг Ховос туманида бўйин қисмига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказилган, ҳамда иккала қўллари боғланган ҳолда жасади топилган.

Олиб борилган қидирув суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Боёвут туманида яшовчи “Дўстлик” МФЙ раис котиби Ғ.Қ. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1