Пойтахт аэропортида фоҳишаликка юборилаётган ўзбек қизлари гуруҳи ушлаб қолинди (видео)

ЖИНОЯТ 06.06.2018, 15:00
Теглар: Видео
Пойтахт аэропортида фоҳишаликка юборилаётган ўзбек қизлари гуруҳи ушлаб қолинди (видео)

Пойтахт ҳалқаро аэропортида Туркиянинг Истамбул шаҳрига фоҳишаликка олиб кетилаётган аёллар жиноий гуруҳи тўхтатиб қолинди.

Маълум бўлишича, 2018 йилнинг анварь оийда Туркия давлатига ишлашга кетган Мунира исмли аёл у ерда кўплаб қийинчиларга учраб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур этилади.

Бироз ишлаб, осон пул топа бошлагач, у Наманган вилоятидаги танишлари ва синглисига худди ўзи каби ишлашга рози бўлган қизларни Туркияга юборишни айтади.

Бу учун Наманган вилояти Норин туманида яшовчи таниши чет элда ишлашни хоҳловчи қизларга таклиф бериши керак эди. Аёллар гуруҳи ўз таркибига шу тариқа 5 нафар қизни йиғади. Уларнинг ичида турмуш қўрмаган ва оилалилари ҳам бор эди. Учрашувлар давомида аёллардан фуқаролик паспортидан сурат олиниб, Туркияга юборилади.

Аввалига, гуруҳга йиғилган хотин-қизларга Туркияда уй юмушларини бажариш иши ваъда берилган эди. Кейинчалик улар у ерда фоҳишалик қилишини эшитгач, мақсадидан қайтадилар.

Лекин уларга бу таклифни берган аёл уларнинг ҳар бирига алоҳида чипта расмийлаштирилганини ва сарфланган пулни тўлаб беришларини айтади. Оз фурсатда бир неча юз АҚШ доллари миқдоридаги маблағни топиб беришга имкони бўлмаган қизлар кетишга рози бўлади.

Намангандан йўлга чиқган бир гуруҳ аёллар Тошкентга етиб келади. Тўғридан-тўғри Туркияга учиш учун виза тизими сабабли имкон бўлмаганлиги боис, қизларни аввал Қозоғистоннинг Олмота шаҳрига, у ердан Истанбулга учишлари режалаштирилди.

Бироқ бу ҳаракатларни кузатиб турган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари мазкур гуруҳни учиб кетишига йўл қўймайди.

Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан "O‘zbeкiston24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1