1

Фарғонада уйининг томида 9 кг кўкнори сақлаётган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 06.06.2018, 17:09
Фарғонада уйининг томида 9 кг кўкнори сақлаётган шахс ушланди

Ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2018” тадбири давомида навбатдаги қонун бузилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 30 май куни Ўртақишлоқ ҚФЙда яшовчи Ш.Ю.нинг уйи ошхонасининг томидан 9 кг. 19 гр. “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Термизда салкам 45 кг гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлган афғонистонлик шахс қўлга олинганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1