1

Қадимий тангаларни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

ЖИНОЯТ 06.06.2018, 17:22
Қадимий тангаларни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

Яқинда Сурхондарё вилоятида мазкур тартибларга риоя қилмасдан туриб, тарихий аҳамиятга эга тангаларни божхона чегарасидан олиб чиқишга бўлган уринишлар фош қилинди.

"2018 йил 3 июнь куни Термиз аэропортида Санкт-Петербургга парвози олдидан фуқаро С.М. яшил йўлакдан ўтар экан, божхона ходимларининг диққатини тортди. Унга тегишли багаж кўздан кечирилганида, ушбу шахс ҳар бирининг қадимийлиги 50 йилдан ошган ва турли ўлчамдаги 4 дона қадимий тангаларни яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлиги аниқланди", - дейилган божхона ахборот хизмати хабарида.

Шунингдек, худди шу рейс билан учиб кетаётган яна бир фуқаро Ю.М. ҳам 28 дона қадимий тангаларни яширинча олиб чиқиш учун яшил йўлакни танлаган пайтда, тўхтатиб қолинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом этмоқда.

Маълумки, мамлакатимиз қонунчилигига мувофиқ тарихий тангалар ҳам маданий бойликлар тоифасига киради. Эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилиши мумкин эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1