1

Бухоро вилоятида аёл бозорда жанжаллашиб, эрига пичоқ урди

ЖИНОЯТ 07.06.2018, 16:46
Бухоро вилоятида аёл бозорда жанжаллашиб, эрига пичоқ урди

5 июнь куни Бухоро вилоятида эру хотин ўртасида келиб чиққан жанжал нохуш ҳолат билан якунланди.

Маълум бўлишича, Олот туманида яшовчи М.Д. исмли аёл “Арабхона” МФЙ ҳудудида жойлашган буюм бозорида, ўзаро жанжал оқибатида турмуш ўртоғи К.Қ.нинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада К.Қ. касалхонага ётқизилган, М.Д. эса ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1