1

​Дебитор қарздорликни ошириб кўрсатган мансабдор жавобгарликка тортилди​

ЖИНОЯТ 08.06.2018, 09:37
​Дебитор қарздорликни ошириб кўрсатган мансабдор жавобгарликка тортилди​

Судланувчи А.К Андижон шаҳар “Эски шаҳар” ЭТК аҳолига хизмат кўрсатиш компюьтер бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўлгани ҳолда, 2017 йил 1 январидан 2017 йил 1 июлга қадар бўлган давр мобайнида Андижон шаҳар “Эски шаҳар” электр таъминоти корхонаси томонидан хизмат кўрсатадиган ҳудудлардаги 4552 нафар аҳоли истеъмолчиларига етказиб берилган электр энергиясидан аслида 209.951.900 сўм дебитор қарздорлик мавжуд бўлсада, корхона дастуридаги дебитор қарздорликни 1.362.388.100 сўмга сунъий равишда ошириб кўрсатилиб, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар ва жиддий зиён етказилишига сабабчи бўлган.

А.К га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди раиси Р. Тургинов томонидан Андижон шаҳар суди Эски шаҳар Электр таъминоти корхонаси биносида сайёр суд мажлисида кўрилиб, судланувчи А.Кга жазо тайинлашда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, шахсининг ижобий тавсифлангани, қарамоғида тўрт нафар фарзандлари борлигини, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқлигини эътиборга олиниб, унга нисбатан ўзи айбланаётган модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоситайинланди. Шу билан бирга Жиноят кодексининг 45-моддаси қўлланиб, 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Судлар томонидан бу тоифадаги ишларни айнан судланувчи фаолият кўрсатадиган корхона ва ташкилотларда сайёр судларда кўрилиши, келгусида ушбу корхоналарда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга, суднинг тарбиявий ролини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1