Россияда бир неча кундан сўнг старт оладиган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатида иштирок этиш учун жамоаларнинг келиши давом этмоқда, деб хабар берди Sport24.ruнашри.
Олинган сўнгги маълумотларга қараганда, Аргентина терма жамоаси вакиллари ҳам пойтахт Москвага етиб келишди.
Шунингдек, ғолибликка даъвогар жамоалар ҳисобланган Португалия ва Франция вакиллари самолёти ҳам Москва аэропортига қўнган. Миллий терма жамоаларнинг келиши давом этмоқда.






