1

"Олмалиқ" австралиялик футболчи билан шартнома тузиши мумкин

СПОРТ 11.08.2014, 15:53
"Олмалиқ" австралиялик футболчи билан шартнома тузиши мумкин

Иккинчи даврада олий лигада яшил қитъадан келган футболчи тўп тепиши мумкин, дея хабар беради Championat.asia сайти.

Австралиялик 22 ёшли ҳимоячи Петар Франьич "Олмалиқ" шарафини ҳимоя қилишга яқин турибди.

“Петар куни кеча Ўзбекистонга етиб келди ва тиббий кўрикдан муваффақиятли тарзда ўтди”,-дейилади хабарда.

Қайд этилишича, унинг "Олмалиқ" сафида майдонга тушишига ҳеч қандай тўсиқ йўқ. 

Агар Петар Франьич “Олмалиқ” шарафини ҳимоя қилса, у Ўзбекистонда тўп сурган иккинчи австралиялик футболчи бўлади. Бунга қадар Австралия терма жамоаси футболчиси Дэвид Карни 2012 йилги мавсумда “Бунёдкор” сафида ҳаракат қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1