АсосийJinoyat

Тошкентда келин қайнотасининг 25 минг долларини ўғирлади

'Тошкентда келин қайнотасининг 25 минг долларини ўғирлади'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшовчи Э.Б.нинг уйига номаълум шахс калит танлаш йўли билан кириб, ётоқхонасидан 25 000 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасидан маълум қилишларича, кўрилган чоралар натижасида мазкур жиноятни жабрланувчининг келини содир этганлиги аниқланиб, у ушланган.

    Бошқа янгиликлар