Бугун, 19 июнь куни соат тахминан 13:00 да Самарқанд вилоятида кучли шамол ва қум бўрони кузатилди.
Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги "Самарқандликлар" гуруҳида фото ва видеолар тарқалмоқда.
Расмлардан кучли шамол оқибатида дарахтлар ағдарилганини кўриш мумкин. Шунингдек, тармоқ фойдаланувчилари қўм бўрони электр узатиш линияларига ҳам зарар етказгани ҳақида ёзишмоқда.












