Самарқанд шаҳрини кесиб оқиб ўтувчи Сиёб каналида сутдай оқ ва тўқ яшил рангли ўткир, бадбуй ҳидли сув оқиб келмоқда.
Конигил, Галаосиё, Улуғбек обсерваторияси ва Дониёр пайғамбар мажмуаси олдидан оқиб ўтувчи мазкур канал атрофида яшовчи аҳоли ҳамда ҳудудга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар бу вазиятдан азият чекяпти.
Қайд қилинишича, бу ҳолат тез-тез такрорланмоқда ва сув заҳарли бўлиши мумкин.
"Мазкур вазият юзасидан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича масъул идора мутассаддиларидан изоҳ кутиб қоламиз", - деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.







