АсосийJamiyat

Янги вазир аҳолидан таълим тизимини яхшилаш бўйича таклифлар сўради

'Янги вазир аҳолидан таълим тизимини яхшилаш бўйича таклифлар сўради'ning rasmi

Халқ таълими вазири лавозимига тайинланган Шерзод Шерматов Facebook’даги саҳифасида фуқароларга мурожаат қилиб, Ўзбекистонда таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича ҳамкорликка таклиф қилди.

«Президентимиз томонидан Халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги ҳурматини юқори даражага кўтариш, мактабларнинг ҳолатини яхшилаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича жуда катта вазифалар белгилаб берилди.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун мактаб таълими соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг ечимлари бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларингизни билдиришингизни сўраймиз», — деб ёзган янги вазир.

Таклифларни юбориш учун махсус форма илова қилинган. Унда таклифларни аноним равишда ҳам юбориш имконияти ҳам яратилгани қайд этилган.


    Бошқа янгиликлар