АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида анъанавий қоғоздан яратилган тўй либослари танлови бўлиб ўтди, деб хабар берди ТАСС нашри.
14 маротаба ўтказилган тадбирда 10 нафар дизайнерлар ўз ижод намуналарини ҳакамлар ва кенг омма эътиборига ҳавола этишди.
Либосларни яратишда фақатгина қоғоз, елим, лента каби маҳсулотлардан фойдаланиш лозим. Танлов якунида Британиялик дизайнер Роналдо Круз ғолиб бўлиб, 10.000 доллар мукофотни қўлга киритди.






