Перуда ёз мавсумига хос бўлмаган совуқ об-ҳаво шароити кузатилмоқда, деб хабар берди РИА новости.
Лима шаҳри ва шунга яқин ҳудудларда ҳарорат минус 15 даражагача тушиб кетган. Яна баъзи жойларда ёққан қор минглаб жониворларнинг ўлимига олиб келди.
Қишлоқ жойларда ҳам одамлар орасида касалликка чалинганлар сони ортиб бормоқда. Соҳа мутахассислари эса кунларнинг янада совиб кетишидан хавотирда.






