“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 22 июндан бошлаб Тошкент — Рига — Тошкент йўналиши бўйича эконом класснинг минимал тарифларини пасайтирмоқда.
МАК матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, янги тарифга бир томонга учиш нархи - 210 евро (1 954 293 сўм), бориб-келиш тарифи эса 330 евро (3 071 032 сўм) этиб белгиланди.
Авиачипталарни миллий валютада сотиб олиш мумкин. Авиачипта харид қилинган кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сотилади.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳафтада бир марта, жума кунлари Латвия пойтахти Рига шаҳрига Boeing 767 самолётларида парвозларни амалга оширмоқда.






