Тошкент вилоят ҳокимияти ва Туризмни ривожлантириш департаменти билан ҳамкорликда “Зиёрат туризми” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 22 июнь куни Ҳаж зиёратига борувчи фуқаролар учун зиёрат ташкиллаштирилди.
Вилоятдан 2018 йилда Ҳаж зиёратига борувчи фуқароларнинг 100 нафари ҳамда экстремистик оқимларга аъзо бўлган ёки уларнинг таъсирига тушган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги сабабли махсус ҳисоб рўйхатдан чиқарилган 9 нафар фуқаро, шунингдек 7 нафар кам таъминланган оила аъзолари “Имом ал-Бухорий” ёдгорлик мажмуасига зиёрат килдилар.
Эртага зиёратчилар Самарқанд вилоятидаги “Гўри Амир”, “Регистон”, “Шохи Зинда”, “Хўжаи Донёр” мақбараларини зиёрат қиладилар.






