1

Об-ҳаво: якшанба куни баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади

ЖАМИЯТ 23.06.2018, 12:43
Об-ҳаво: якшанба куни баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади

Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, 24 июнь кунли Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчиликлар кузатилади. Шамол тезлиги 12 м/с дан 17м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 24 июнь куни ёғингарчилик кузатилади, ҳарорат кечаси — +20…+22, кундузи +34…+36 даражагача кўтарилади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳарорат кечаси — +19…+24, кундузи +32…+37 даражани ташкил этади.

Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси — +17…+22, кундузи +31…+36 даража иссиқ бўлади.

Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳарорат кечаси — +18…+23, кундузи +32…+37 даражага етади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи +34…+39 даражагача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 24 июнь куни ёғингарчилик кузатилади, ҳаво ҳарорати кечаси — +17…+22, кундузи +30…+35 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1