1

Термизда янги шифохона очилди

ЖАМИЯТ 23.06.2018, 13:06
Термизда янги шифохона очилди

Сурхондарё вилоятида республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Термиз филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тиббиёт ходимлари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов, республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори З. Сиддиқов ва бошқалар мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

5.jpg

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йил 11-12 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида воҳада тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш учун мавжуд тиббиёт муассасаларини жаҳон андозаларига мос жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва янгиларини барпо этиш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берган эди. Шунга мувофиқ вилоятда кўз каслликлари билан боғлиқ масалалар ўрганилиб, Термизда шаҳрида республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг филиалини ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.

11.jpg

Вилоят перинатал маркази тубдан реконструкция қилиниб, унинг инфраструктураси замонавий андозалар асосида қайта таъмирланди. Икки қаватли 75 ўринли даволаш ва 150 қатновга мўлжалланган поликлиника бунёд этилди. Янги шифохонада беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўташ учун етарли шароит яратилди. Замонавий бинони барпо этиш учун 7 миллиард 500 миллион сўм, жиҳозлаш учун 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

9.jpg

– Бу ерда барча турдаги офтольмологик мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажариш учун зарур қулайлик мавжуд, – дейди республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Термиз филиали бош шифокори Д. Абдиназаров. – Бунинг учун шифокорларимизнинг хорижда малака ошириб, катаракта жарроҳлигининг замонавий йўналишларини чуқур ўзлаштиришига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Жорий йилда янги шифохона қарийб 500 минг доллар қийматидаги замонавий хориж ускуналари билан жиҳозланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1