Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ ОИВ-инфекциясини профилактика ва диагностика қилиш, уни даволашнинг бўйича тиббий-ижтимоий ёрдамни кенгайтиришнинг асосий йўналишлари белгиланиб, ОИВ-инфекцияси тарқалишига қарши курашиш комплекс тадбирлар режаси тасдиқланди:
- ОИВ-инфекциясини даволаш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилишда фан ва техниканинг энг янги ютуқларига асосланган инновацион ёндашувларни кенг қўллаш;
- ОИВни юқтириб олган шахсларни комплекс тиббий-психологик қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этиш;
- ОИВ-инфекциясини профилактика ва диагностика қилиш, уни даволаш бўйича тиббиёт ходимларининг касбий билимлари даражасини ошириш;
- давлат тиббиёт муассасаларининг ОИВ-инфекциясини профилактика ва диагностика қилиш, уни даволаш билан шуғулланувчи тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш;
- ОИТСга қарши курашиш марказлари ва ОИВ-инфекцияси диагностикаси бўйича туманлараро лабораторияларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларни замонавий диагностика ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш;
- хорижий соҳавий муассасалар билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш.