Қувасойда суд раислари аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказишди

ЖАМИЯТ 23.06.2018, 13:49
Қувасойда суд раислари  аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказишди

Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромоновичнинг бевосита ташаббуси билан Республикамизда барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиришда мисли кўрилмаган даражада ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

2017 йил 13 июнда Муҳтарам Президентимиз томонидан судьялар билан ўтказилган тарихий учрашувда судьялар кундалик фаолиятида халқ билан бевосита мулоқот шаклларини кенгайтириш орқали одил судловга эришиш даражасини оширишнинг барча чораларини кўришлари лозимлиги юзасидан тегишли вазифа ва топшириқлар берилган.

Ана шундай вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил22июнь куни Қувасой шаҳрида жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг раиси М.Мирзажонов, Фарғона вилоят маъмурий судининг раиси А.Эранов, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг раиси И.Касимов ва Фарғона вилоят иқтисодий судининг раиси Т.Атабаевтомонидан Қувасой шаҳар, Қува ва Фарғона туман учун сайёр қабул ва очиқ мулоқот ўтказилди.

Даставвал очиқ мулоқотда вилоят судлари раислари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган мавзуларда маърузалар қилинди.

Масалан, вилоят жиноят ишлари бўйича суди раиси М.Мирзажонов мамалакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан муайян ишлар олиб борилаётган бир вақтда хотин-қизлар томонидан жиноят содир этиш ҳолатлари ҳам учраётгани, аёл номи билан жиноят сўзини бирга тилга олиш оғир бўлганидек, у томонидан содир этилаётган жиноятлар битта бўлса ҳам кўплиги таъкидланиб, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида аёллар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлил қилинди ва келгусида аёллар томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, вояга етмаганларнинг жиноятлари таҳлил қилиниб, улар томонидан содир этилган жиноятлардан мисоллар келтириб ўтилди. Фарзанд тарбияси жуда нозик масала бўлиб, бу борада оилада айниқса аёлларимизнинг ўрни катталиги, шу билан бирга фарзанд тарбиясида маҳалла ва жамоатчилик тузилмалари оилаларимизга яқиндан кўмакдош бўлишлари лозимлиги айтиб ўтилди. Зеро, донишманд ҳалқимиз томонидан “Бир болага етти маҳалла ота-она” деб бежизга айтилмайди.

Шундан сўнг, суд раисларнинг фуқаролар учун сайёр қабули ўтказилиб, фуқароларнинг суд ишлари билан боғлиқ мурожаатлари кўриб чиқилди.


Мурожаатларда кўтарилган масалалар юзасидан суд раислари қонунда белгиланган тартибда тушунтиришлар бериб, уларнинг қонуний ечимини ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Хулоса қилиб айтганда, бу каби тадбирларни ўтказишдан мақсад “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”лигини ҳис қилган ҳолда, халқ билан кўпроқ очиқ мулоқотлар ўтказиш, халқнинг ичига кириб, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш судьялар фаолиятининг асосини ташкил этиши лозим.

Жиноят ишлари бўйича

Фарғона вилоят суди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1