1

Россия фуқаролари орасида ўзбек таомлари бўйича моҳир ошпаз танлови эълон қилинди (видео)

ДУНЁ 23.06.2018, 13:51
Россия фуқаролари орасида ўзбек таомлари бўйича моҳир ошпаз танлови эълон қилинди (видео)

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Россия фуқаролари орасида ўзбек таомлари бўйича моҳир ошпаз танлови эълон қилди, деб хабар берди «МИР 24» нашри.

Унда қатнашиш учун ош пишириш жараёнини видеога олиб уни Ютубга жойлаштириш керак. Ҳайъат аъзолари видеолавҳа бўйича беш нафар финалчини танлайди. Москвада бўлиб ўтадиган финал баҳси ғолибига эса Ўзбекистонга саёҳат йўлланмаси совға қилинади.

Танловнинг асосий шартларидан бири — унда Ўзбекистон фуқаролари ёки олдин Ўзбекистонда яшаган россияликлар қатнашиши мумкин эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1