Boston Dynamics муҳандислари ўзларининг SpotMini деб номланган робот-кўппакларини Ганновер кўчасига қўйиб юборишди, дея хабар берди Segodnya.ua нашри.
SpotMini – компаниянинг энг “ювош” роботидир. У 25-30 килограмм чиқади ва 90 дақиқа давомида ҳаракатланиши мумкин. SpotMini, масалан, уй йиғиштириш қобилиятига эга.