1

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпиони бўлишди

СПОРТ 26.06.2018, 16:18
Теглар: Шахмат
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпиони бўлишди

Жорий йилнинг 21-25 июнь кунлари Беларуснинг Минск шаҳрида 8, 10 ва 12 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича иккинчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мусобақада жаҳоннинг 27 мамлакатидан ташриф буюрган 780 нафар иштирокчи қатнашди. Улар орасида 15 нафар ўзбекистонлик шахматчилар ҳам бўлиб, уларга халқаро шахмат устаси, Ўзбекистон шахмат федерацияси бош котиби Севара Боймуродова мураббийлик қилди.

Ўзбекистонлик шахматчилардан Хумоюн Бегмуродов (8 ёш) ва Умид Омонов (12 ёш)лар иккитадан олтин, Афрўза Ҳамдамова (10 ёш) эса битта олтин ва кумуш медалларини қўлга киритди. Бундан ташқари, Руқия Олимова (8 ёш), Шаҳромбек Каримов (10 ёш) ҳамда Олмос Раҳматуллаевлар (12 ёш) биттадан кумуш медаль соҳиби бўлишди.

Якуний ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин ва 4 та кумуш медаль билан фахрли биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни 2 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза билан Россия терма жамоаси қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин украиналик шахматчиларга насиб қилди.

Шарҳлар

Гроссмейстерлик учун "кечилган пуллар", ҳар ота-онани юксакларга кўтарувчи фахр туйғуси ёхуд ёшлар учун йўл очиб берган "олтин авлод"...

04.09.2022, 23:06

Хабарингиз бор, яқиндагина Ҳиндистоннинг Ченай шаҳрида 44 Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар тарихда илк бор Шахмат Олимпиадаси кубогини қўлга киритишди.Айни...
Тарихда илк бор 4 нафар шахматчимиз FIDE рейтингида ТОП-100ликдан ўрин олди

01.09.2022, 12:39

Жаҳон шахмат федерациясининг ҳар ой эълон қилинадиган рейтингида айни дамда кучли 100ликдан 4 нафар шахматчимиз ўрин олган. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар...
Эксклюзив видеорепортаж: "Бизнинг жамоамиз ҳеч қайси давлатдан кам эмаслигини исботлаб қўйди" – Нодирбек Абдусатторов

11.08.2022, 12:56

Бугун, 11 август куни соат 02:45 да Тошкент халқаро аэропортида Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 4-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолибларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди....
Жаҳонгир Ортиқхўжаев шахмат мактаби очиш таклифи билан келган фуқарога Spark совға қилди (видео)

11.04.2022, 12:46

Бир неча кундирки, Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтдаги маҳаллаларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда ва сайёр қабуллар ўтказмоқда. Ҳоким бошчилигидаги мутасаддиларнинг навбатдаги манзили Сергели тумани бўлди. Бу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1