1

Шавкат Мирзиёев ихчам тўйлар мавзусига яна бир бор тўхталди (видео)

ЖАМИЯТ 02.07.2018, 15:07
Шавкат Мирзиёев ихчам тўйлар мавзусига яна бир бор тўхталди (видео)

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор тумани фаоллари билан ўтказган йиғилишида дабдабали тўйлар мавзусига яна бир бор тўхталди.

Йиғилишда Президент аввалига дабдабали тўйлар учун жавобгар бўлган шахс топилганидан сўнг тўйларни тартибга солиш бўйича қарор қабул қилинишини билдирди.

"Тасаввур қилинг, ойлиги йўқ, иши йўқ, шифохонага боришга, дори олишга пули йўқ одамга 20 та машинада тўй қилган одам қандай кўринади? Ёқадими? Мен ўйлайман ёқмайди. Адолатсиз. Ман-ман деган одамга битта савол: шу зўр тўй қилган одам ойлигига қила оладими? Энг оддий фуқаромиз ҳам сал ўзини тиклаб олсин. Уни, кечирасиз, оддий тилда айтганда, ғазабини келтирмайлик".

Давлат раҳбарининг фикрича, тўйларни ихчамлаштириш масаласи шошилмасдан ҳал этилиши керак бўлган муаммолардан биридир.

"Фарзандлар камолини кўриш, соғ-саломат юришса, қандай бахт! Кичкинагина тўй, тўйни пулини болангизни ҳисобига ўтказиб қўйинг. Ўзлари тўй қилсин. 50 киши билан тўй қилишни Олмазор тумани бошланглар. Уларни ҳам дарди бор ўзи. Олмазор тумани тўй-маросимларни ўтказиш бўйича намунавий туман бўлади шаҳарда. Сенат қарор қабул қилаётганда тўйни қандай ихчам ўтказишни шу туман мисолида кўрсатади. Маҳалла раиси чиқиб, чиройли табрик ва дуони қилиб ўтказади. Хавф-хатар бўлмайди у ерда. 505та маҳаллада биттадан намунавий тўй бўлади", — деди Шавкат Мирзиёев.


Давлат раҳбари Олмазор туманини Тошкент шаҳрида ихчам тўйлар ўтказиш бўйича намунали туман қилиш борасида таклиф бериб, бу борада тегишли топшириқлар берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1