Ўзбекистон Республикасининг Cингапур Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Қаҳрамон Шакиров Тошкентдан Cингапур шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қ.Шакиров бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ижро аппарати раҳбари лавозимида ишлаган.






