АсосийSport

Равшан Эрматов ЖЧдаги иштирокини якунлади

'Равшан Эрматов ЖЧдаги иштирокини якунлади'ning rasmi

ФИФА ЖЧ-2018нинг кейинги ўйинларида ишламайдиган ҳакамлар номини эълон қилди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.

Мундиалда 17 нафар ҳакам ишини давом эттиради, афсуски улар орасида ўзбекистонлик Равшан Эрматов йўқ.

ЖЧ-2018да қуйидаги ҳакамлар ишлашда давом этишади: Алиризо Фағони (Эран), Наваф Абдулла Шукралла (Баҳрайн), Маланг Дьедиу (Сенегал), Женни Сиказве (Замбия), Марк Гейгер (АҚШ), Жейр Марруфо (АҚШ), Сесар Артуро Рамос (Мексика), Андрес Кунья (Уругвай), Нестор Питана (Аргентина), Сандро Риччи (Бразилия), Мэттью Конджер (Янги Зеландия), Жюнейт Чақир (Туркия), Бьорн Куйперс (Голландия), Антонио Мигель Матеу Лаос (Испания), Милорад Мажич (Сербия), Жанлука Рокки (Италия), Дамир Скомина (Словения).

Эслатиб ўтамиз, Эрматов Россиядаги мундиалда Аргентина – Хорватия (0:3) ва Испания – Марокаш (2:2) учрашувларида ишлади.

Жаҳон чемпионатларида 11та ўйинда бош ҳакам бўлган Эрматов мутлоқ рекордчи ҳисобланади.

Бошқа янгиликлар