Жаҳон чемпионати бошланмасидан аввал Marca нашри ҳакамлар қанчадан пул олишлари ҳақида хабар тарқатганди.
Мундиалга боргани учун Эрматов 57 минг евро пул олди. Бундан ташқари ҳар бир учрашув учун 2 500 евродан пул берилади. Эрматов ЖЧ-2018да иккита ўйинни бошқарганини ҳисобга олсак 57000 еврога қўшимча тарзда 5000 евро ҳам ишлаб топди. Демак, бош ҳакам Россиядаги мусобақада жами 62000 евро ишлади.
Қанот ҳакамлари мусобақа учун 20 минг евро ва ҳар бир ўйин учун 1 600 евро пул олишди.
Демак Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидовнинг ҳар бири Жаҳон чемпионати пайтида 23200 евродан пул ишлаб топишди.