1

Малайзиянинг собиқ Бош вазири 247 минг доллар эвазига озодликка чиқди

ДУНЁ 06.07.2018, 07:15
Малайзиянинг собиқ Бош вазири 247 минг доллар эвазига озодликка чиқди

Малайзиянинг собиқ бош вазири Нажиб Раззоқ бундан бир неча кун аввал бир қатор айбловлар билан ҳибсга олинган эди. У 247 минг доллар миқдорида гаров пули эвазига озодликка чиқди, дея хабар берди Вести нашри.

Нажиб Раззоқ 3 июль куни ўз лавозимини суиистеъмол қилиш ва яна 3 та жиноий иш бўйича айбланиб, ўз уйида ҳибсга олинган эди. Куала-Лумпур суди томонидан айблов эълон қилингач, собиқ бош вазир Нажиб Раззоқ ўзининг айбсиз эканлигини ва буни суд жараёнида исботлашини айтган. У суднинг барча мажлисларига шахсан келиш мажбуриятини олди. Унинг ҳибсга олиниши бир неча ҳафтадан буён кутилаётган эди.

Май ойи охирида Нажиб Раззоқ оиласига тегишли уйларда тинтув ўтказилган бўлиб, тинтув давомида 28,6 миллион доллар нақд пул, умумий қиймати 109 миллион доллардан ортиқ заргарлик буюмлари ва чармдан тайёрланган дизайнерлик маҳсулотлари мусодара қилинган. Шунингдек, Нажиб Раззоқнинг ҳисоб рақамига давлат ва хусусий корхоналар ҳисоб рақамлари орқали йирик миқдорда пул маблағлари ўтказилганлиги аниқланган. Нажиб Раззоқнинг айбловлари ўз тасдиғини топса, унинг ҳар бир жинояти учун 20 йилдан қамоқ жазоси берилади. “UMNO” партияси аъзолари ўз собиқ раҳбарларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўчаларда турли намойишлар ўтказишган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1