Жаҳон чемпионатининг финал учрашувига ким ҳакамлик қилиши ФИФА томонидан эълон қилинди.
Унга кўра, аргентиналик Нектор Питана Франция - Хорватия ўртасидаги финал учрашувини бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Эрнан Майдана ва Хуан Белатти ёрдамлашади. Захира ҳаками сифатида Бьорн Куйперс тайинланди.
ЖЧ-2018. 15 июль. Финал.
Франция - Хорватия
Москва, "Лужники" стадиони.
Ҳакамлар: Нестор Питана, Эрнан Майдана, Хуан Белатти (Аргентина).