Ўзбекистон Иордания терма жамоасини мағлубиятга учратди (ВИДЕО)

СПОРТ 05.09.2014, 09:16
Ўзбекистон Иордания терма жамоасини мағлубиятга учратди (ВИДЕО)

4 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Пахтакор” марказий стадионида Иордания терма жамоасига қарши ўтроқлик учрашувини ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинни дастлабки дақиқаларида устунлик Миржалол Қосимов шогирдлари тарафарида бўлди. Биринчи бўлимда бир қатор хавфли вазиятлар яратилган бўлса ҳам, ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни анча фаол бошлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари 58-дақиқага келиб ҳисобни очишди. Рашидовнинг жарима зарбасини иорданияликлар дарвозабони қайтарди, аммо қайтган тўпни Игорь Сергеев дарвозага жойлаб қўйди - 1:0. Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган учинчи дақиқа ўтиб бораётган вақтда эса, Дилшод Жўраев Иордания терма жамоаси дарвозасини ишғол қилиб учрашувга нуқта қўйди - 2:0.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги "Пахтакор" стадиони Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Халқаро ўртоқлик ўйини.
4 сентябрь, Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ўзбекистон - Иордания 2:0

Голлар: И. Сергеев (58), Д. Жўраев (90)

Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов (Воҳид Шодиев, 73), Владимир Козак, Азамат Исроилов (Салим Мустафоев, 55), Фозил Мусаев (Акбар Исматуллаев, 69),(Дилшод Жўраев, 86), Сардор Рашидов, Жамшид Искандеров (Бобур Йўлдошев, 73), Фарҳод Тожиев (Наврўз Алимов, 46), Игорь Сергеев.

Иордания: Амир Шафи, Халил Баниат, Шади Наоми, Удаи Саифи, Моҳд Дмейри, Удай Заҳрон, Аҳмад Ҳаёл, Баҳо Абдулраҳмон, Монтезр Амара, Саид Ҳасан, Анас Яссин.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1