1

Неймар Бразилия терма жамоаси сардори этиб тайинланди

СПОРТ 05.09.2014, 12:18
Неймар Бразилия терма жамоаси сардори этиб тайинланди

Бразилиянинг футбол бўйича бош мураббийси Дунга Бразилия терма жамоасига “Барселона”нинг 22 ёшли Неймар капитан бўлишини хабар қилди, деб ёзади www.eurosport.ru нашри. Дунга бу ҳақда 4 сентябр куни ўтказилган матбуот конференциясида айтган ва бу қарорга бир неча кун олдин келганини таъкидлаган.

“Неймар янги чорловларни ва ғалабани яхши кўради. Бу футбол терма жамоаси сардори эга бўлиши керак бўлган икки хислатдир” дейди “селесао”нинг бош мураббийси. Ўтган жаҳон чемпионатида Неймар Колумбия жамоаси билан бўлган ўйинда жамоа ҳимоячиси Хуан Камило Суньига билан тўқнашиб кетгандан сўнг жиддий жароҳат олганди. Оқибатда бразилияликлар 4 ўринни олишди.

Бразилия терма жамоаси учун Неймар илк бор 2010 йилда майдонга тушган. Ҳужумчи сифатида у жами 52 учрашувда 35 та гол урган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1