“Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувини бошқарган ҳакам жаримага тортилди

СПОРТ 05.09.2014, 16:52
“Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувини бошқарган ҳакам жаримага тортилди

Ўзбекистон чемипонатининг 18-тур доирасида бўлиб ўтган “Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувини бошқарган ҳакам – Валентин Коваленко ЎФФ ҳакамлар департаменти томонидан жазоланди.

“Ўзбекистон ХХIII миллий чемпионати 18-тур ўйинлари доирасидаги “Локомотив” – “Бунёдкор”йўинида ҳакамлик қилган Валентин Коваленко ушбу учрашувда бир неча баҳсли қарорлар қабул қилгани сабаб, унинг олиб борган иши ўрганиб чиқилиб, ЎФФ ҳакамлар департаменти томонидан тўрт ўйинга четлатилди. Шунингдек, молиявий жарималар ҳам солингани ҳақида маълум қилинди”,-дейилади “Локомотив” клуби расмий сайтида қолдирилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув 28 август куни бўлиб ўтган ва унда “Бунёдкор” футболчилари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1