АсосийJamiyat

Ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатувчи ижодий асарлар учун танлов ўтказилади

'Ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатувчи ижодий асарлар учун танлов ўтказилади'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида ёшлар тарбияси билан боғлиқ ватанпарварлик руҳидаги ҳужжатли, қисқа метражли фильмлар, видеороликлар, бадиий асарлар танлови ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Кинематографияни ривожлантириш маркази вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишди.

Учрашув давомида ижодий танлов ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотларнинг қўшма қарори қабул қилинишига келишиб олинди.

Танлов асосан ёшлар тарбияси билан боғлиқ. Қабул қилинадиган ижодий ишлар жиноятчиликнинг олдини олиш, ота-онага ҳурмат, меҳр-оқибат, илмга, китоб ўқишга бўлган иштиёқ каби мавзуларни ўзида қамраб олган бўлиши керак.

Ижодий танлов ўтказилиш муддати ва шартлари тез кунларда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

    Бошқа янгиликлар