1

“CAITME – 2014” ва “Textile Expo Uzbekistan – 2014” халқаро кўргазмалари очилди

ЖАМИЯТ 11.09.2014, 12:18
“CAITME – 2014” ва “Textile Expo Uzbekistan – 2014” халқаро кўргазмалари очилди

Тошкентдаги  “Ўзэкспомарказ”да “Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME – 2014” ва “Тўқимачилик саноати – Textile Expo Uzbekistan – 2014” халқаро кўргазмалари очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси, Савдо-саноат палатаси, “Осиё рамзи” Ўзбекистон модельерлар ва дизайнерлар уюшмаси кўмагида “ITE-Uzbekistan” халқаро кўргазма компанияси ва “ITE” компаниялари гуруҳи (Буюк Британия) томонидан ташкил этилди. 

Ўзбекистон ва Хитой, Жанубий Корея, АҚШ, Франция, Германия, Япония, Буюк Британия, Беларусь, Бельгия, Ҳиндистон, Италия, Люксембург, Нидерландия, Польша, Россия, Руминия, Словакия, Чехия, Туркия, Швейцария каби дунёнинг 22 давлатидан қарийб 250 компания ушбу икки кўргазманинг бирлашган экспозициясида ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

Улар тўқимачилик ускуна ва технологиялари, тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Иштирокчилар сўнгги янгиликларни намойиш этиш асносида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва кенгайтиришни кўзламоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1