1

Тошкентда “Kamolot-TUR” веломорофони бўлиб ўтиши кутилмоқда

СПОРТ 11.09.2014, 16:26
Тошкентда “Kamolot-TUR” веломорофони бўлиб ўтиши кутилмоқда

2014 йилнинг 13 сентябр куни соат 10:00 да Тошкентда “Камолот-тур” веломарафони бўлиб ўтади. Бу ҳақда www.uz24.uz нашри хабар бермоқда.

Веломарофон иштирокчилари “Роҳат” постидан “Камолот-Ёшлик” комплексигача  бўлган масофани босиб ўтишади. “Kamolot-TUR” VII веломарофони 20 километрлик масофани ташкил этади. Ушбу тадбирда эстрада юлдузлари ва машхур спортчилар иштирок этишади. Шу билан бирга ушбу веломарофонда унда қатнашишни истаган ҳар бир фуқаро қатнашиши мумкин.

Унда уч ёш тоифасидаги 9-14 ёш, 15-17 ёш ва 18-30 ёшгача бўлган иштирокчилар қатнашишлари мумкин. 2008 йилдан бери ўтказиб келинаётган ушбу веломарофон Ўзбекситоннинг барча вилоятларида ўтказилди.

13 сентябр куни ўтказиладиган веломарофон эса якунловчи босқич саналади. Тадбир “КАмолот” ЁИҲ, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон велоспорти федерацияси, Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1