1

МСК сайлов кампанияси бошланиш кунини эълон қилди

ЖАМИЯТ 12.09.2014, 11:39
МСК сайлов кампанияси бошланиш кунини эълон қилди

2014 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.  Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Марказий сайлов комиссияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси шу йил 15 сентябрдан бошланишини эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси иккинчи қисми ва “Давлат ҳокимияти вакиллик органларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, вилоят, туман ва шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов 2014 йилнинг декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбаси – 21 декабрда ўтказилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1