1

1 октябрдан совуқ сув учун тўланадиган ҳақ ошади

ЖАМИЯТ 12.09.2014, 15:07
1 октябрдан совуқ сув учун тўланадиган ҳақ ошади

Электр энергияси ва бошқа ресурсларининг нархи ошиши муносабати билан 2014 йилнинг 1 октябридан Тошкент шаҳрида янги тарифлар тадбиқ этилмоқда. Бу ҳақда “Сувсоз” Давлат унитар корхонаси расмий сайти suvsoz.uz хабар беради.

Шунга кўра, марказлашган иссиқ сув тизимига эга бўлган хонадонлар учун ҳисоблагич билан октябр 1 кубометр учун 310 сўм (айни дамда 294)ни,ҳисобгагич бўлмаган тақдирда 1 киши учун эса 3814 сўм 25 тийинни ташкил этади.

Барча қулайликларга эга бўлган ҳусусий уйларда эса канализация хизматини қўшганда ҳар бир кубометр учун 225 сўмни (айни дамда 212 сўм), канализациясиз 140 сўмни (айни дамда 130 сўмни) ҳамда ҳисоблагич бўлмаганo тақдирда 1 киши учун 3490,46 сўмни ташкил этади.

Бюджет ташкилотларининг сув учун тўлайдиган тўловлари 1 кубометри учун 140 сўмни, қўшимча солиқ тўлови эса 20 %и билан 168 сўмни ташкил этади.

Тошкент шаҳридаги юридик ташкилотлар эса совуқ сув нархи кубометр учун 280 сўмни, қўшимча солиқ тўлови 1 метр3  учун 160 сўм, қўшимча солиқ тўлови билан 192 сўмни ташкил этади.  Эслатиб ўтамиз, иссиқ ва совуқ сув учун тўлов ҳисоблагичи бўлмаган аҳолига иссиқ ва совуқ сув таъминоти учун белгиланган тарифларга 1,5 коэффицентини қўллаш орқали амалга оширилади. Сўнгги марта совуқ сувга бўлган тўлов нархлари апрел ойида ошганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1