U-22. Навбатдаги Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтиши мумкин

СПОРТ 12.09.2014, 18:50
U-22. Навбатдаги Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтиши мумкин

Ўзбекистон футбол бўйича 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 2016 йилги Осиё чемпионатини ўтказишга ариза топширган. Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар қилмоқда.

ОФК Терма жамоалар мусобақалари бўлими бошлиғи Гоко Суминори, ОАВ ва алоқалар бўлими бошлиғи Четан Кулькарни Ўзбекистонга ташриф буюради ва 22-24 сентябрь кунлари U22 Осиё чемпионати ўтказиладиган стадионлар ҳамда машғулотлар майдонларини кўздан кечиради.

U-22 Осиё чемпионати Тошкентдаги қуйидаги стадионларда ўтказилиши мумкин:

1. “Бунёдкор” стадиони
2.  "Жар" стадиони
3. “Пахтакор” стадиони
4. Транспорт муҳандислари институти стадиони.

ОФК делегацияси, шунингдек, делегациялар учун таклиф қилинган меҳмонхоналар, транспорт, логистика ва бошқа умумий шароитлар билан танишади. 2016 йилги 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати параллел равишда Олимпиада ўйинларига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1