Жорий йилнинг 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
Мусобақада 232 нафар атлетимиз спортнинг 30 тури бўйича ғолиблик учун баҳслашади.
7 август куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида мазкур мусобақада иштирок этадиган спортчиларни расмий кузатиш маросими ўтказилди.

XVIII ёзги Осиё ўйинларининг очилиш маросимида бокс бўйича Осиё чемпиони Исроил Мадримов Ўзбекистон делегациясининг байроқдори бўлади.






