2014 йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Миср Араб Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ғада Абулфатҳ Али ал-Ғаннамни қабул қилди.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Миср ўртасидаги икки ва кўп томонлама шаклдаги, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик амалий масалалари муҳокама этилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар беради.
Савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ўзаро алоқаларнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди. Савдо-сотиқ ҳажмини орттириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, сайёҳлик ва бошқа жабҳаларда ўзаро тажриба алмашишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Учрашув якунида Вазир Элчига Ўзбекистондаги Мисрнинг дипломатия миссияси раҳбарлигида сермаҳсул фаолият тилагини билдирди.





