1

Осиё ўйинлари шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилди

СПОРТ 19.09.2014, 10:08
Осиё ўйинлари шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилди

Ўзбекистон спорт делегацияси XVII Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

18 сентябрь куни спорт шаҳарчасининг расмий, маданий, тантанали тадбирлар ўтказиладиган майдонида Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янграб, давлат байроғи кўтарилди.  

Инчеон шаҳридаги XVII Осиё ўйинларида қитъанинг энг сара спортчилари 50 спорт тури бўйича ўзаро беллашади. Ўзбекистонлик 300 нафарга яқин спортчи бокс, эркин ва юнон-рум кураши, дзюдо, оғир атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, академик эшкак эшиш, слалом, енгил атлетика, сузиш, синхрон сузиш, сув полоси, бадиий ва спорт гимнастикаси, трамполин, ўқ отиш, теннис, таэквондо (WTF), велоспорт, футбол каби спортнинг 32 тури бўйича мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1