1

Сайлов жараёнини ёритиш бўйича матбуот марказини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди

ЖАМИЯТ 20.09.2014, 11:33
Сайлов жараёнини ёритиш бўйича матбуот марказини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2014 йилда бўлиб ўтадиган сайловларни ёритиш бўйича республика матбуот марказини ташкил этишга оид масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.  

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси 2014 йилги сайлов жараёнини ёритиш бўйича республика матбуот марказини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. 

Матбуот марказининг асосий вазифаларидан бири мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситалари ходимларига сайловга тайёргарлик кўриш ва сайлов жараёнини ёритиш, ахборот олиш ва уни тарқатиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратишдир. 2014 йилги сайлов жараёнини ёритиш бўйича матбуот маркази Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 16-уйдаги Ўзбекистон Миллий матбуот маркази биносига жойлаштирилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1