1

Евро-2020 бўлиб ўтадиган шаҳарлар номи маълум бўлди

СПОРТ 20.09.2014, 11:49
Евро-2020 бўлиб ўтадиган шаҳарлар номи маълум бўлди

Швейцариянинг Женева шаҳрида 19 сентябрь куни Евро-2020 мусобақаси учрашувлари бўлиб ўтадиган 13 та шаҳар номи эълон қилинди.  

УЕФА  ижро қўмитасининг қарорига кўра,  2020 йилги Европа чемпионати учрашувлари Боку (Озарбайжон), Лондон (Англия) Мюнхен (Германия), Рим (Италия), Санкт-Петербург (Россия),  Будапешт (Венгрия), Бильбао (Испания), Глазго (Шотландия), Брюссел (Бельгия), Дублин (Ирландия), Амстердам (Голландия), Бухарест (Руминия), ва Копенгаген (Дания) шаҳарларида бўлиб ўтади.

¼ финал учрашувлари Боку, Санкт-Петербург, Мюнхен ва Рим шаҳарларида ўтказилади. Мусобақанинг ярим финал ва финал учрашуви эса Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йили УЕФА ижро қўмитаси Европа чемпионатини битта ёки иккита мамлакатда ўтказишни ўрнига Европанинг бир қатор шаҳарларида ўтказишга қарор қилганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1