АсосийSport

Мираброр Усмоновга Осиё олимпия кенгашининг энг олий мукофоти топширилди

Инчеон шаҳрида Осиё олимпия кенгашининг 33-Бош Ассамблеяси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмановга  Осиё олимпия кенгашининг энг олий мукофоти топширилди.

Ассамблеяда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах, Осиё олимпия кенгаши (ООК) раҳбари Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Аc Сабоҳ, шунингдек, Осиё олимпия кенгашига аъзо мамлакатлар миллий олимпия қўмиталари президентлари иштирок этишди. 

Маросим давомида дунёда Олимпия харакати, олимпизм ғояларини энг фаол тарғиб этиш харакатларида энг фаол иштирок этаётганларга Осиё олимпия қўмитасининг энг олий мукофотлари топширилди.  Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

“Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси Осиёда олимпия харакатини энг фаол қўллаб-қувватлаётган МОҚ сифатида эътироф этилди. Осиё олимпия кенгашининг олий мукофотини Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳамда Осиё олимпия кенгаши раҳбари Аҳмад Аc-Фаҳад Ал Сабоҳ Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмановга тантанали суръатда топширдилар”-дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар