Кўз учишининг 6 сабаби

СУҒДИЁНА 16.08.2018, 16:50
Кўз учишининг 6 сабаби

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз: нима сабабдан кўз липиллайди? Ҳаммаси асабдан, дейди шифокорлар ва уларнинг гапида жон бор. Шундай бўлса-да, кўз учишининг бошқа сабаблари ҳам йўқ эмас.

  • Кўз толиқиши. Компьютерда ишлаш, хона ёруғлиги етарли даражада бўлмаган шароитда китоб ўқиш кўз мушакларини чарчатади. Натижада спазм юз беради.
  • Тўйиб ухламаслик. Бу ҳолатда организмнинг умумий толиқиши кучли стрессни юзага келтиради.
  • Невроз. Киши хатти – ҳаракатларини назорат қила олмаганида беихтиёр нерв толалари тортилади.
  • Кофеин, спиртли ва газланган ичимликлар. Биласиз, ҳар бир организм индивидуал тузилган. Шунга кўра, ошқозон – ичак тизими истеъмол қилинаётган маҳсулотларга реакция бериши мумкин.
  • Иммунитет заифлашуви. Инфекцион хасталиклардан сўнг иммун тизими сустлашади. Бу эса организмда умумий стрессни келтириб чиқаради.
  • Витамин етишмовчилиги. Организм маълум гуруҳ дармондориларига эҳтиёж сезса, кўз учиши келиб чиқади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1