1

Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка оид қисқа маълумотлар

СИЁСАТ 17.08.2018, 12:02
Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка оид қисқа маълумотлар

17-18 август кунлари Ўзбекистон Республикасига Тожикистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан келгани ҳақида хабарингиз бор. Президент матбуот хизмати томонидан икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка оид қисқа маълумотлар тақдим этилди.

  • Икки давлат раҳбарлари бунга қадар 8 марта учрашган.
  • 2018 йил 9 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти 18 йил давомида илк бор Тожикистонда давлат ташрифи билан бўлди.
  • Визаларни бекор қилиш, авиаташувларнинг тикланиши ҳамда чегараларнинг алоҳида участкалари бўйича келишувларга эришилди.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2018-2019 йил учун “Йўл харитаси” тасдиқланди.
  • Савдо-иқтисодий алоқаларнинг фаоллашуви туфайли 2017 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 236,8 миллион долларни ташкил қилди.Томонлар ушбу кўрсаткични 1 миллиард долларгача етказишни режалаштирган.
  • Сўнгги йилларда бир неча савдо-иқтисодий кўргазма-ярмаркалари ташкил этилди, унинг доирасида икки давлат тадбиркорлари бир неча миллион долларлик шартномалар тузишди.
  • Бугунги кунда икки давлат ўртасида 130 дан ортиқ келишувлар имзоланган.
  • Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида икки томонлама алоқаларни тартибга солувчи асосий ҳужжат – Абадий дўстлик тўғрисидаги Шартнома ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1