1

Инчеон-2014. Делегациямиз ҳисоби яна иккита медалга бойиди

СПОРТ 24.09.2014, 08:59
Инчеон-2014. Делегациямиз ҳисоби яна иккита медалга бойиди

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган XVII ёзги Осиё ўйинларида 23 сентябрь куни  мамлакатимиз вакиллари теннис ва дзюдо мусобақаларида бронза медалларига сазовор бўлдилар.  Бу ҳақда  Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

23 сентябрь куни Ўзбекистонлик спортчилар Дзюдо бўйича жамоавий мусобақаларда учинчи ўринни эгаллашди.

Делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган жамоавий баҳсларда баҳсларда қўлга киритилди. Денис Истомин, Фарруҳ Дўстов, Санжар Файзиев, Тимур Исмоиловдан иборат терма жамоамиз ярим финал баҳсларида Қозоғистон терма жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бердилар ва Осиё ўйинларининг бронза медали билан тақдирландилар.

Тўртинчи кунги мусобақаларнинг якунларига кўра Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 1 та кумуш ва 6 та бронза медали мавжуд. Бугунги кунга келиб жами 24 давлат вакилларига совринли ўринларни банд этиш насиб этди. Ўзбекистон делегацияси ушбу рўйхатда 18-ўринда бормоқда.

24 сентябрь куни мамлакатимиз спортчилари 11 спорт тури бўйича мусобақаларда иштирок этадилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1