1

Ёлғон хабар тарқатганлиги учун “Локомотив” клуби жаримага тортилди

СПОРТ 24.09.2014, 14:32
Ёлғон хабар тарқатганлиги учун “Локомотив” клуби жаримага тортилди

«Локомотив» ПФК ўз расмий сайтида Олий Лига 18-тури доирасидаги «Локомотив» – «Бунёдкор» (1:2) учрашувидан сўнг бош ҳакам Валентин Коваленко 4 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақидаги текширилмаган ахборотни эълон қилгани муносабати билан интизомий жазога тортилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар беради.

“Ўзбекистон Футбол Федерацияси Тартиб-интизом кодекси (5-модда, 2-бўлим, 5.37-банди)га асосан, «Локомотив» ПФК 2 миллион сўм жаримага тортилди ва шундай ҳолатлар яна такрорланадиган бўлса, янада қатъийроқ чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди”, - дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1