1

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

СИЁСАТ 22.08.2018, 20:47
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2018 йил 24 август куни ташриф билан Туркманистонда бўлади ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.

Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтадиган ОҚХЖ саммитида глобал иқлим ўзгариши шароитида Орол денгизи ҳавзасининг экологик аҳволини яхшилашда Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

ЎзА хабарига кўра, мажлис якуни бўйича Давлат раҳбарлари кенгашининг қўшма баёноти қабул қилиниши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1