АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорлар учун танлов эълон қилди

'Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорлар учун танлов эълон қилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги барча тадбиркор ва инвесторларни 135 та хусусий мактабгача таълим муассасаси ва 60 та хусусий мактаб қуриш учун танловда қатнашишга таклиф этмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳокимлик танлов ғолибларига хусусий мактабгача таълим муассасаси ва мактаблар қуриш учун умумий майдони 2000 метр квадратгача бўлган ер майдонларини доимий фойдаланишга ажратиб беради.

Танлов шартлари:

Қурилиш ишларини 2018 йил 31 декабрга қадар якунлаш;

Ташаббускор ҳисоб рақамида 5 миллиард сўм маблағ бўлиши;

Ажратиб берилган ер майдонидан мақсадли фойдаланиш.

Барча тадбиркорлар, инвесторлар ўз таклифларини 2018 йил 31 августга қадар қуйидаги манзил бўйича юбориши сўралади.

Телефон: +998 98 309 84 48

электрон манзил: office@tashkent.uz, info@tashkent.uz

    Бошқа янгиликлар